Фанларни ўқитишда замонавий ёндашув керакми?
Сирдарёда математика ва табиий илмий саводхонликни оширишда PISA халқаро баҳолаш дастури талабларини қўллаш масаласига бағишланган ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Сирдарёда математика ва табиий илмий саводхонликни оширишда PISA халқаро баҳолаш дастури талабларини қўллаш масаласига бағишланган ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир 2021 йилда Халқаро тадқиқотлар тадбирида мамлакатимиз вакилларини муносиб иштирокини таъминлаш ва таълим сифатини оширишда аниқ ва табиий фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш, ўқувчилар билим кўникмаларини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Семинар давомида физика ҳамда математика фанларининг ўқитиш муаммолари, вилоятда таълим сифатини ошириш масалалари юзасидан бир қатор таклиф ва тавсиялар бўйича фикр алмашилди. Гулистон шаҳридаги 12-умумтаълим мактабида амалга оширилаётган ишлар, ўқувчиларга яратилган шароит билан танишилди.
Иштирокчилар мазкур мактабда ташкил этилган физика ва математика фанлари бўйича ўтказилган очиқ дарсларда иштирок этиб, ўтилган дарслар таҳлил қилинди ҳамда келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.