Фанлар академияси ОАВ ходимларини байрам билан қутлади (+видео)
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида журналистлар ва ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбир давомида илм-фан соҳасини холис ва тезкор ёритиш, жамоатчиликни илмий янгиликлардан ўз вақтида хабардор қилиш, ахборот хизматлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги самарали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Очиқ мулоқот давомида илм-фан соҳасини холис ва тезкор ёритиш, жамоатчиликни илмий янгиликлардан ўз вақтида хабардор қилиш, ахборот хизматлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги самарали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Журналистлар сўзга чиқиб, Фанлар академияси Ахборот хизмати томонидан ахборотларни тезкор ва оператив тақдим этилаётгани, яратилган очиқ мулоқот муҳити ҳамда самимий ҳамкорлик туфайли илм-фан соҳасидаги янгиликлар, олимлар ва илмий ходимлар фаолиятини кенг ва холис ёритиш имконияти мавжудлигини алоҳида эътироф этдилар.
Тадбир якунида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ журналистларга Фанлар академиясининг махсус эсдалик совғалари топширилди. Байрамона руҳда ўтган тадбир сўнггида иштирокчилар бир-бирларини касб байрами билан муборакбод этиб, келгусида ҳам илм-фанни тарғиб қилиш йўлида самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/I0pyu0WqTm0" title="FANLAR AKADEMIYASI OAV XODIMLARINI BAYRAM BILAN QUTLADI" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Моҳичеҳра Эшмирзаева, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА