Фахрий устоз ва ўқитувчи-мураббийлар улуғланди
Термиз шаҳар ҳокимлигида бугун эрта тонгдан 1 октябрь-Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.
Термиз шаҳар ҳокимлигида бугун эрта тонгдан 1 октябрь-Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.
Сўнгги йилларда таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор туфайли Термиз шаҳрида олий таълим муассасалари сони тўрттага етди. Мактабгача таълим муассасалари тармоғи кенгайиб, янги давлат ва нодавлат муассасалар барпо этилмоқда. Мактаб таълимида 11 йиллик тизимга ўтилиб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари оптималлаштирилаётир. Бу жараёнда соҳага инновацион янгиликларни жорий этишга эътибор кучайтирилмоқда.


Айни пайтда Термиз шаҳрида 30 та давлат ва нодавлат таьлим муассасаси, 19та мактаб, иккита ихтисослаштирилган мактаб-интернати, ўнга яқин ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва тўртта олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда.
– Ҳаётимнинг кучга тўлган даврини халқ таълими тизимига бағишладим, – дейди фахрий педагог Д.Узоқов. – Ёш авлодга таьлим бердим. Узоқ йиллар шаҳардаги 8-мактабда раҳбар бўлиб ишладим. Лекин, ҳаётим давомида ўқитувчиларга бундай эьтибор ва ғамхўрлик кўрсатилганини эслай олмайман. Ўқитувчиларнинг юзларидаги мамнунликни кўриб, ёш бўлсам-у, яна болаларга сабоқ берсам, деган ўй хаёлимдан ўтади. Биласизми, буларнинг барчаси мамлакатимиздаги тинчлик, тўкинлик, барча соҳа ва ёшу кексага бирдек эьтибор қаратилаётганининг амалдаги самарасидир.


Тадбирда шаҳар ҳокими И.Худойбердиев Термиз шаҳар халқ таьлими бўлимига янги хизмат автомашинасини тантанали топширди. Бир гуруҳ фахрий устоз ва ўқитувчи-мураббийлар фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.