Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “EXPO 2020 Dubai” бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг Миллий павилони маданий дастурларининг расмий ҳамкори ҳисобланади. «EXPO 2020 Dubai» кўргазмасининг 6 ойлик фаолияти давомида Жамғарма томонидан бир қатор муҳим маданий тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.

Дубайдаги “Expo-2020” бутунжаҳон кўргазмасида сўнгги йилларда мамлакатимизнинг илмий ва иқтисодий ютуқлари, маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти, шунингдек, янги Ўзбекистонни ривожлантириш режаси, мамлакатнинг инвестиция имкониятлари кенг халқаро жамоатчиликка намойиш этилаётган Ўзбекистон Республикасининг Миллий павильони ўз ишини амалга оширмоқда. 

Дубайдаги Бутунжаҳон кўргазмаси фаолияти давомида Жамғарма Ўзбекистон Миллий павильони билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг маданий ва сайёҳлик салоҳиятини халқаро майдонда илгари суришга қаратилган қатор тадбирларни тақдим этади. 

«EXPO 2020 Dubai» жаҳон кўргазмаси 2022 йилнинг 31 мартигача бўлган даврда бутун дунё бўйлаб 25 миллионга яқин меҳмонларни қабул қилиши режалаштирилган.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева:

"Бугун Ўзбекистон дунёга очиқ, ижобий тажриба орттиришга тайёр ҳамда ўз тажрибаси билан мамнуният ила ўртоқлашар экан, юртимизнинг маданий салоҳиятини халқаро майдонда самарали тарғиб этиш учун янги пойдевор қўймоқдамиз. 2022 йилда Ўзбекистон ва БАА ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Бу, бизни бир-биримизга ишониш, янги ютуқларга илҳомлантириш, турли даражаларда ва соҳаларда ўзаро мулоқот қилишни ўргатган уч самарали ўн йилликлар эди. Шунинг учун, Ўзбекистонни «EXPO 2020 Dubai» жаҳон кўргазмасида иштирок этиши — бу Бирлашган Араб Амирликлари-ташкилотчи мамлакат ва бошқа иштирокчи мамлакатлар билан юқори даражадаги мулоқотга қўшимча суръат бахш этадиган муҳим воқеадир".

Мона Ганем Ал Марри, Дубай ҳукумати матбуот бўлими Бош директори, Бирлашган Араб Амирликлари гендер баланси Кенгаши Вице-президенти:

Бутунжаҳон бўйлаб «EXPO 2020 Dubai» кўргазмасида 191 та мамлакатларнинг иштироки, замонамизнинг энг муҳим ютуқларини намойиш қилувчи ҳамда турли соҳалардаги кашфиётларни бирлаштирадиган ҳақиқий глобал майдондир. Ушбу жаҳон кўргазмаси Бирлашган Араб Амирликларининг олтин юбилейини нишонлаш йилида ўтказилаётгани, мамлакатимизнинг миллий ютуқларини, шунингдек, кейинги 50 йил ва ундан кейинги даврларга мўлжалланган режалари ҳақида рамзий маънога эга. Юртимиз олтин юбилейини нишонлаш бутун жаҳон билан биргаликда амалга оширилаётгани, албатта, бизни келажакка ишонч билан қарашга ундайди, чунки бизда келажакни шакллантириш учун тасаввур ва имкониятлар мавжуд. Биз Ўзбекистонни меҳмон сифатида қутлаймиз ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси — айниқса, унинг Дубайдаги ташаббуслари ишига юксак баҳо берамиз. Ушбу дастур ва Павилион мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни бир неча устувор йўналишлар бўйича мустаҳкамламоқда ва БАА ва Ўзбекистон раҳбарияти ҳамда халқлари ўртасидаги ҳамжиҳатликни акс эттиради.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умерова:

"Бу сафарги “Expo-2020” жаҳон кўргазмаси илк маротаба Яқин Шарқда бўлиб ўтмоқда ва «EXPO 2020 Dubai»да Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг иштироки, Ўзбекистоннинг бебаҳо меросини, мамлакатимиз ва Араб дунёси ўртасидаги бой маданий алоқаларни, асрлар давомида шаклланган Ислом цивилизацияси ҳақида бутун дунёга сўз юритишнинг ноёб имкониятидир. Ушбу маданий қатламни асос қилиб олган ҳолда, Ўзбекистонни инсоният манфаати учун келажакни яратиш, умумий қадриятларни шакллантиришга ёрдам берадиган илғор фикрлаш ва ижодий салоҳиятга эга мамлакат сифатида янгича тарзда тақдим этиш биз учун ҳам муҳимдир".

2021 йилнинг 27 ноябрь: “Dubai Opera” саҳнасида "Лазги – Қалб ва Муҳаббат рақси" балетининг халқаро тақдимоти

Халқаро аудиторияга ўзбек халқининг асл анъаналарини намойиш этган Хоразм рақсининг мутлақо янги талқини тақдим этилади. "Лазги – Қалб ва Муҳаббат рақси" балетининг саҳналаштирилиши Ўзбекистон балетини янги босқичга олиб чиқди ва илк бор дунё бўйлаб саёҳатини бошлайди. Биринчи марта Ўзбекистоннинг энг машҳур рақсларидан бири, маданий мерос ва тарихи «Дубаи Опера» кўп форматли Санъат Маркази саҳнасида намойиш этилади.

Уч минг йиллик тарихга эга бўлган "Лазги" рақси сир ва афсоналар билан ўралган, қадимий халқ донолигини ифодалайди ва унинг номи "Руҳ ва Севги" деган маъноларни англатади. 

Хореограф Раймондо Ребек томонидан саҳналаштирилган ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри балет труппаси ижро этган спектаклнинг илк тақдимоти жорий йилнинг 5-центабр куни Тошкентда, ЮНEСКО ҳомийлигида бўлиб ўтди ҳамда профессионал ҳамжамиятнинг юксак эътирофи ва баҳосига сазовор бўлди.

2019 йилнинг 12 декабрь куни ЮНEСКО нинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси "Хоразм рақси-Лазги"ни инсониятнинг номоддий маданий мероси вакиллик рўйхатига киритди.

2021 йилнинг 29 ноябрь куни: «EXPO 2020 Dubai» бутунжаҳон кўргазмаси Аёллар павилонида Ўзбекистон Республикасининг "Жамият ижтимоий ҳаётини модернизациялашда хотин-қизларнинг ўрни" мавзусидаги сессияси 

“Expo-2020” кўгазмасида Cartier Women’s Initiative билан ҳамкорликда махсус Аёллар павилони очилди. Ушбу павилион аёллар ва уларнинг глобал масалалардаги ўрнига бағишланган. Аёллар павилиони – тажриба алмашиш ва гендер тенглигини ўрнатиш учун ишланган стратегияларни илгари суриш учун халқаро майдончадир. Бирлашган Араб Амирликлари гендер баланси Кенгаши раиси Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум – бош вазир ўринбосари ва президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ал Наҳаяннинг рафиқаси томонидан ташкиллаштирилган.

Аёллар павилиони – бу жамиятда аёлларнинг ролини кучайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадидаги конструктив мулоқотларни ўтказиш ва ривожлантириш бўйича жаҳон этакчилари ва мутаҳассисларни учраштирадиган майдондир. Ушбу павилион “Expo-2020”нинг гендер тенглиги ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга содиқлигини тасдиқлайдиган ижодий контент ва дастурларни тақдим этади. Шунингдек, павилонда инсоният тарихида ва бугунги кунда аёлларнинг аҳамиятига бағишланган "Янги истиқболлар" кўргазмаси намойиш этилмоқда.

Павилоннинг асосий мақсади — аёлларнинг гуллаб-яшнаганда бутун инсоният ҳам гуллаб-яшнашини кўрсатишдир.

29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси аёллар павилони дастури доирасида "Жамиятнинг ижтимоий ҳаётини модернизациялашда аёлларнинг ўрни" мавзусида муҳокама қилади. Шунингдек, кейинги ойларда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан "Маданият соҳасида хотин-қизларнинг ўрни" мавзусига бағишланган сессия ташкил этилади.

2021 йилнинг 30 ноябрь куни: “Jubilee Park EXPO 2020” саҳнасида пианино ижрочиси Беҳзод Абдураимовнинг концерт дастури

Пианино ижрочиси жамоатчилик эътиборига Лист, Бетховен, Шопен, Муссоргский, Прокофев ва Чайковскийларнинг машҳур классик асарларини тақдим этади. 

Лондондаги халқаро пианиночилар танлови ғолиби Беҳзод Абдураимов, В.А. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа лицейида ва Кансас-Сити шаҳридаги «Парк» университети қошидаги халқаро мусиқа марказида таҳсил олган. 

Абдураимов сўнгги мавсумларда Лондон, Лос-Анжелес ва Мюнхен филармония оркестрлари, Лондон симфоник оркестри, НҲК симфоник оркестри (Япония), Концертгебау Қироллик оркестри, ББC Шотландия симфоник оркестри, Осло филармония оркестри билан концерт дастурларида иштирок этган. Пианиночи концерт дастурлари АҚШ, Европа ва Осиё мамлакатларида залларни тўлиқ тўплайди.

2021 йилнинг 19-21 декабрь кунлари: Ал Бурда фестивали

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Expo-2020” доирасида 19-21 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган "Ал Бурда" фестивалида иштирок этади ҳамда Ўзбекистон халқ мусиқали ижодиёти, юртимиз фильмларини намойиш этади, шунингдек, "Шаҳар ҳаёти: Ислом маконини ўзгартириш" мавзусидаги панель муҳокамасида иштирок этади. 

"Ал Бурда" — Бирлашган Араб Амирликларининг маданият ва тараққиёт вазирлиги ҳомийлигида ишлайдиган кўп тармоқли платформадир. Бу ижодий раҳбарлар, олимлар, рассомлар ва жамоа аъзолари учун ҳамкорлик қилиш, фикр алмашиш ва Ислом санъати ва маданияти ғояларини биргаликда яратиш учун глобал макондир. Фестивалнинг мақсади – ёш авлодларни ўз маданий бойликларини янада чуқурроқ ўрганишларини ҳамда жамиятда Ислом маданиятининг ўрнини мустаҳкамлашдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистонда маданият, санъат, адабиёт, театр, мусиқа, архитектура ва хореографияни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни бошлаб беради. Халқаро маданий алоқаларни йўлга қўяди ва мамлакатнинг маданий салоҳиятини жаҳон миқёсида илгари суради. Жамғарманинг узоқ муддатли дастурлари орасида мамлакат маданий муассасаларида инклюзив ва қулай муҳит яратиш, музейларни янгилаш, ҳомийликни ривожлантириш ва музейлар, театрлар ва бошқа маданий институтлар учун кадрлар салоҳиятини шакллантиришга кўмаклашиш киради.

Expo жаҳон кўргазмаси ҳақида

Энг замонавий технологияларни кўриш ва янги дунё қадриятларини ўрганиш учун мўлжалланган “Expo” 1851 йилда Лондонда ташкил этилганидан бери, доимий равишда етук меъморий асарларни намойиш этиб келади, павилонлар эса, кўргазманинг асосий экспонатларига айланади. Ўзбекистон павилонининг ғояси, тарихда илк бор Яқин Шарқ ҳудудида бўлиб ўтаётган «EXPO 2020 Dubai»нинг "Ақл-идрокни бирлаштириб, келажакни яратамиз" номли асосий мавзуси билан акс этади. 191 та мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва уларнинг бир хил майдондаги учрашуви “Expo-2020”га савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш учун глобал платформа номини, шунингдек, инновация, илм-фан, маданият ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар бўйича ҳамкорликни талаб қилиш имконини беради. 

“Expo” жаҳон кўргазмаси ҳар 5 йилда ўтказилади ва дунёдаги энг қадимги ва энг йирик тадбирлардан биридир. Тадбир ўзининг 170 йиллик тарихи давомида ихтиро ва технологияларни намойиш этувчи витринага айланди. 1873 йилда Вена шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон кўргазмасида техник ва саноат янгиликларидан ташқари, бир қатор бадиий маҳсулотлар намойиш этилди. Ўшандан бери маданият ва санъат бутун дунё бўйлаб “Expo”дастурининг ажралмас ҳамкорларига айланди.

Матбуот учун алоқалар:

Расмий сайт: www.acdf.uz  

Инстаграм: https://instagram.com/acdfuz  

Фейсбук: https://www.facebook.com/acdfuz  

Телеграм: https://t.me/acdfuz  

Электрон почта: info@acdf.uz  

Ижтимоий тармоқлар учун тавсия этилган ҳештаг ва белгилар:
           
#Uzbekistan  #Expo2020Uz  #expouzbekistan  #Expo2020Uzbekistan  #acdf  #uzculture  #CultureUzbekistan

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“EXPO 2020 Dubay”: Ўзбекистон БААда кенг маданий дастурни тақдим этади