Европарламент президенти Давид Сассоли вафот этди
Европарламент президенти Давид Мария Сассоли 11 январь куни 65 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Роберто Куилло хабар берди.
ANSA агентлиги маълумотига қараганда, Давид Сассоли 26 декабрь куни иммунитет тизимининг дисфункцияси билан боғлиқ жиддий асорат туфайли касалхонага ётқизилган эди.
Таъкидлаш жоиз, у профессионал журналист эди. 2009 йилда Демократик партия рўйхати бўйича Европарламентга сайланган, роппа-роса ўн йил ўтгач, 3 июлда Европарламент президенти этиб сайланган.