Европарламент ЕИга янги номзодлар бўйича баёнот билан чиқди
23-24 июнь кунлари Европа Иттифоқининг навбатдаги саммити ўтказилади. Шу муносабат билан Европарламент сиёсий фракциялари етакчилари ЕИ мамлакатлари давлат ва ҳукумат раҳбарларига мурожаат этиб, “Украина, Молдова Республикаси ва Грузия Республикасининг тузилмага кириш аризасини кўриб чиқишга” даъват этди.
“Биз сиёсий гуруҳлар лидерлари Украина ва Молдова Республикаларига Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақоми берилиши ҳамда Грузия Республикаси ҳам шундай мақомга эришиши устида ишлашга чақирамиз”, дейилади баёнотда.
17 июнда Еврокомиссия аъзоликка аризалар юзасидан муносабат билдириши кутиляпти. Ушбу хулоса ЕИ етакчилари кўриб чиқиши учун саммитга тақдим этилади.