Футбол дунёда энг кўп мухлисларга эга спорт тури экани шубҳасиз. Албатта, мазкур спорт тури бўйича ўтадиган турли мусобақаларга мухлисларнинг қизиқиши катта. Кимдир жаҳон ва қитъа чемпионатини кузатса, кимдир Чемпионлар лигасини кўради. Аммо футболда шундай чемпионатлар борки, ушбу мусобақаларни ҳамма ўзгача қизиқиш билан кузатади.

Европа қитъасида кучли бешлик дея эътироф этилувчи Испания, Англия, Германия, Италия ва Франция миллий биринчиликлари дунё футбол ихлосмандларининг қалбидан жой олгани шубҳасиз. Биз сизни ушбу чемпионатларнинг навбатдаги турида қайд этилган натижалар билан таништирамиз.    

Испания Ла Лигасининг 13-турида Мадриднинг “Реал” клуби “Осасуна”ни қабул қилди. Учрашувда мезбонлар 4:0 ҳисобида зафар қучди. Қироллик клубига ғалаба келтирган голларга Винисиус Жуниор (хет-рик), Жуд Беллингем муаллифлик қилди.  

Афсуски, мазкур баҳсда Эдер Милитао, Родриго ва Лукас Васкеслар жароҳат олди. Улар орасида Э.Милитаонинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Хочсимон пайлар узилиши ташхиси билан Эдер камида 9 ойга сафдан чиқди. Родриго ва Васкес декабрь ойида қайтиши кутилмоқда.  

Бу турда Каталониянинг бош жамоаси “Барселона” кутилмаганда “Реал Сосьедад”га сафарда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндаги ягона гол Шералдо Бэккер томонидан киритилди. Мадриднинг “Атлетико” клуби сафарда “Мальорка” устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.  

Шу тариқа, Ла Лиганинг кучли учлигида “Барселона” 33 очко билан ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи поғонада “Реал” бир ўйин кам ўтказган ҳолда 27 очко билан бораётган бўлса, “Атлетико” 26 очко жамғариб, кучли учликни якунлаб берди.  

Англия Премьер лигасининг 11-турида “Ливерпуль” ва “Астон Вилла” учрашуви бўлиб ўтди. “Энфилд” стадионида ўтган ўйиннинг 20-дақиқасида Дарвин Нуньес ва 84-дақиқада Муҳаммад Салаҳ гол уриб, “Ливерпуль”га ғалаба келтирди.  

Ушбу ўйинда Муҳаммад Салаҳ гол ва ассист қайд этди. Бу голли узатма унинг АПЛдаги 75-ассисти бўлди ва бу боради “Арсенал” афсонаси Тьерри Анридан (74) ўтиб кетди.  

“Қизиллар” етакчиси ҳозирда АПЛ тарихидаги энг яхши ҳаммуаллифлар рўйхатида 13-поғонага кўтарилиб олди. Бу рўйхатда “Манчестер Юнайтед” собиқ футболчиси Райан Гиггс 163 та ассист билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.  

Ҳозирда Англия чемпионатида ўйнаётган футболчилар орасида фақатгина Кевин де Брюйне (116), Жеймс Милнер (89) ва Кристиан Эриксонлар (76) Салаҳдан кўпроқ голли узатма амалга оширган.  

Чемпионатнинг бу турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилиб, кутилмаганда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувда Эрлинг Ҳоланд ҳисобни очган бўлса, захирадан майдонга тушган Педро имкониятни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай О’Райли жамоасини олдинга олиб чиқди.  

Ушбу баҳсдан кейин “МС” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Англия Премьер-лигасида янги рекорд қайд этди. Гап шундаки, Э.Ҳоланднинг “Брайтон” дарвозасига киритган тўпи 75-гол бўлди. Ҳоланд бу кўрсаткичга эришиш учун энг кам ўйин ўтказган футболчи сифатида рекорд ўрнатди. Эрлингга 75 та гол уриш учун 77 та учрашув кифоя қилди.  

Жорий мавсумнинг ўзида 24 ёшли футболчи “Манчестер Сити” таркибида Англия Премьер-лигасида 11 та учрашувда 12 та гол уришга муваффақ бўлди.  

АПЛнинг 11-туридан ўрин олган “Лондон дербиси” кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. “Челси” – “Арсенал” клублари ўртасидаги ўйинда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.  

Шу тариқа, ушбу тур якунларига кўра, “Ливерпуль” 28 очко билан яққол пешқадамга айланган бўлса, “МС” 23 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, “Челси”, “Арсенал” ва “Ноттингем Форест” клублари бир хил 19 очко жамғарган ҳолда кейинги ўринларда бормоқда. Уларнинг жадвалдаги жойлашиши голлар нисбатига кўра тақсимланган.  

Италия А Сериясининг 12-туридан ўрин олган марказий учрашув “Интер” – “Наполи” баҳси 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, “Аталанта” 2:1 ҳисобида “Удинезе”ни енгди. “Фиорентина” клуби эса ўз майдонида “Верона”ни 3:1 ҳисобида таслим этди. “Монза” ва “Лацио” баҳсида 0:1 ҳисоби қайд этилди.  

Ушбу натижалардан сўнг, “Наполи” 26 очко билан мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. 12-турда “Аталанта”, “Фиорентина”, “Интер”, “Лацио” жамоалари 25 очко билан 2-5 поғоналарга жойлашди.  

Германия Бундеслигасининг 10-турида “Бавария” сафарда “Санкт-Паули” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ғалабадан сўнг жамоа 26 очко жамғариб, пешқадамликни сақлаб қолди. “Лейпциг” эса “Боруссия М” клуби билан нурсиз дурангга имзо чекди ва 21 очко билан иккинчи ўринда қолган бўлса, “Штутгарт” майдонига сафар қилган “Айнтрахт Ф” 2:3 ҳисобида зафар қучиб, 20 очко тўплаган ҳолда кучли учликни якунлади.  

Францияда футбол бўйича Лига 1 чемпионатида “ПСЖ” 11 учрашувда 29 очко жамғариб, мусобақа пешқадамига айланди. Уни таъқиб қилаётган “Монако” клубида 23 очко бор. Учинчи ўриндаги “Марсель” жамоаси эса 11 ўйинда 20 очкони қўлга киритди. Бу жамоалар 11-турда қуйидаги натижаларга эришди. Жумладан, “Гавр” меҳмони бўлган “ПСЖ” сафардан 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган бўлса, “Монако” 1:0 ҳисобида “Сент-Этьен”ни енгди. “Брест” ва “Марсель” учрашуви 1:5 ҳисобида якунланди.  

Европанинг кучли бешлик чемпионатлари фаворитлари ана шундай натижалар билан навбатдаги турга йўл олди. Энди ушбу мусобақаларнинг кейинги тури 22-26 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европанинг кучли бешлик чемпионатларида навбатдаги тур якунланди