Европада газ нархи кўтарилди
Лондон "ICE" биржаси маълумотларига кўра, Европада газ нархи 9 фоизга ошиб, минг кубометр учун деярли 576 долларни ташкил этган.
Таъкидланишича, Яқин Шарқдаги можаро кучайиб бораётган бир пайтда март ойида Европада ўртача газ нархи февраль ойига нисбатан 59 фоизга ошган. Энг юқори кўрсатгич 19 март куни қайд этилган.
Таҳлилларга кўра, кўҳна қитъада газ нархи 2021-2022 йилларда сезиларли даражада юқори бўлди. Бундай нархлар 1996 йилдан бери Европада кузатилмаган. 2022 йил баҳорининг бошида нархлар рекорд даражадаги ҳар минг кубометр учун 3892 долларга етганди.
Г.Сатторова, ЎзА