Евроиттифоқ кенг кўламли ҳарбий машқларга тайёрланмоқда
Европа Иттифоқи тузилмага аъзо давлатлардан бирига ҳужум қилинган тақдирда, ўзаро ёрдам механизмини қўллаш бўйича кенг кўламли ҳарбий машқларга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзди “Bloomberg” нашри.
Таъкидланишича, сценарий Қўшма Штатлар иштирокисиз ҳаракатларни назарда тутади. Ташаббус аввал ЕИга аъзо давлатлар элчилари томонидан Брюсселда муҳокама қилинади, шундан сўнг бу масала май ойида Кипрда бўлиб ўтадиган мудофаа вазирлари йиғилишида кўтарилади.
Ушбу мавзу келаси ҳафта бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи раҳбарларининг норасмий саммити кун тартибида ҳам мавжуд.
С.Раҳимов, ЎзА