Евроҳудудда инфляция даражаси 7,5 фоизга етди
Ўтган ойда евроҳудудда инфляция ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 6 баробар кўпайиб, йиллик ҳисобда 7,5 фоизни ташкил этди ва бу янги мутлақ рекорд бўлди.
Бу ҳақда ЕИнинг “EuroStat” статистика агентлиги маълум қилди.
– Март ойида евроҳудудда инфляция йиллик ҳисобда 7,5 фоизни ташкил этган бўлса, февралда бу кўрсаткич 5,9 фоизни ташкил этган, – дейилади агентлик хабарида.