Етти минг иш ўрни яратилади
Наманган вилоятида янги кичик саноат зоналарини барпо этиш борасидаги амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Наманган вилоятида янги кичик саноат зоналарини барпо этиш борасидаги амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги «Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ҳамда Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг 2020 йил 19 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижроси доирасида вилоят ҳудудида яна йигирмата янги кичик саноат зонаси ташкил этилишига киришилди.
Наманган шаҳрининг Машад, Юксалиш, Ёшлик даҳалари ҳамда «Ўзелектротерм» корхонаси ҳудудида, Косонсой туманининг Гурмирон, Тергачи, Намуна, Чуст туманининг Шўркент, Сабзавор ва Олмос, Поп туманининг Миришкор ва Исковут, Тўрақўрғон туманининг Шоҳидон, Уйчи туманининг Юксалиш, Норин туманининг Оқ олтин, Учқўрғон туманининг Ёғду, Чортоқ туманининг Ойқирон, Янгиқўрғон туманининг Қораполвон маҳаллаларидан ажратилган жами 182 гектардан зиёд майдонда 229 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш объектлари ҳамда бўш ер участкаларини ўз ичига олган кичик саноат зонасида ўз инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштираётган тадбиркорлар билан учрашиб, улар томонидан тақдим этилган лойиҳалар билан танишди.
Умумий қиймати 782 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳалар вилоятда етти мингдан кўпроқ иш ўрни яратилишига замин бўлади.