Эски шаҳар маҳалласи фуқаролари билан мулоқот қилинди
Пойтахтимизда Олмазор тумани ҳокими, туман прокурори ҳамда туман ИИО ФМБ раҳбари иштирокида Эски шаҳар маҳалласи ҳудудида ёшлар ва фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Унда мутасадди ташкилотлар ва тегишли идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этиб, мурожаатлар юзасидан фуқаролар билан очиқ мулоқот олиб борилди.
Сайёр қабул давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга кенг жалб этиш, ёшлар ҳамда фуқароларни қийнаётган долзарб масалаларни ўрганиш ҳамда мурожаатларни манзилли ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.

Билдирилган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ вазифалар ва тегишли топшириқлар берилди.
Қайд этилганидек, фуқаролар билан очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш борасидаги ишлар Олмазор туманида изчил давом эттирилмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА