Эрталабки бадантарбия – саломатлик гарови
Инсон ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда спорт билан шуғулланиб, жисмонан чиниқиб турса, саломатлиги учун жуда фойдали ҳисобланади.
Айниқса, ҳар куни эрталаб 15-20 дақиқалик бадантарбия ёки 40-60 дақиқа давомида очиқ ҳавода пиёда юриш жуда фойдали. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида эрта тонгдан профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирокида эрталабки бадантарбия тадбири ташкил этилди.
Сўнгги йилларда юртимизда халқимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, оммавий спортни кенг тарғиб қилиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, жисмонан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз раҳбарлигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ўтказилган тадбирда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшларидан иборат 800 нафардан ортиқ киши иштирок этди.
Институтда оммавий спорт тадбирлари давом этмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.