Эрон Ислом Республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (АТМАК) таркибига кирувчи "Fattahi Agricultural Machinery Manufacturing" компанияси вакилларидан иборат делегация Сирдарё вилоятининг Мирзаобод ва Оқолтин туманларига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари маҳаллий ишлаб чиқариш мажмуалари ҳамда Сирдарё транспорт техникуми ҳудудида қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш имкониятлари билан танишди. 

Ташрифнинг асосий мақсади ҳам маҳаллий хўжаликларда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир.

Шунингдек, "Fattahi" компанияси вакиллари Оқолтин тумани ҳокими Ҳусниддин Сувонов билан учрашди. Учрашувда маҳаллий ҳокимият томонидан инвесторларга қулай шарт-шароитлар яратишга тайёрлик билдирилди. Жумладан, махсус шоурум учун ер майдони ажратиш, инфратузилма ва коммуникациялар билан таъминланган ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш, шунингдек, хорижий мутахассислар учун яшаш шароитларини яратиш каби таклифлар илгари сурилди.

Ташриф якунида "Fattahi Agricultural Machinery Manufacturing" компанияси раҳбари Беҳнам Фаттоҳий Ўзбекистонда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйишга жиддий қизиқиш билдирди.

— Агар мазкур лойиҳа амалга оширилса, туманлардаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони яна биттага кўпайиши билан бирга, қишлоқ хўжалиги техникалари учун қўшимча агрегатлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳисобига ҳудуднинг экспорт салоҳияти ошади. Бу эса ёшлар учун доимий иш ўринлари яратилиши, маҳаллий иқтисодиётнинг ўсиши ҳамда аҳоли бандлиги ва ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, Эронда жойлашган "Ozod" хусусий университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, ёшларимиз қишлоқ хўжалиги техникалари учун қўшимча агрегатлар ишлаб чиқариш соҳасида амалий тажриба орттириб қайтиши мумкин, – деди Оқолтин туман ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Турсунов.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эронлик инвесторлар қизиқиш билдирди