Эронга халқаро авиақатновлар тўхтатилмоқда
Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа Туркия билан Эрон ўртасидаги авиақатновлар ўтган якшанба кунидан бошлаб тўхтатилганини маълум қилди.
Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа Туркия билан Эрон ўртасидаги авиақатновлар ўтган якшанба кунидан бошлаб тўхтатилганини маълум қилди. Бунга сабаб кейинги пайтда Эронда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилаётганидир, дейилади хабарда.
Ҳозиргача Эронда 43 та бемор аниқланди, саккиз бемор касаллик қурбонига айланган. Ҳукумат бу ҳақда илк бор 19 февралда маълум қилган эди. Вирус тарқалиши мусулмон-шиалар зиёрат қиладиган Қум шаҳридан бошланди. Шифокорларнинг таъкидлашича, зиёратчиларнинг кўпчилиги шаҳар аҳолиси бўлиши мумкин.