Эрон Президенти БРИКС саммитида иштирок этадими?
Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён 22-24 октябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида иштирок этишини билдирди. Бу ҳақда ТAСС мухбирига ушбу Ислом Республикасининг РФдаги элчиси Козим Жалолий маълум қилди.
Таъкидланишича, мамлакат етакчиси Владимир Путин, шунингдек бошқа ҳамкасблари, Эрон жамоатчилиги билан учрашув ўтказади, саммитда нутқ сўзлашни режалаштирган.
Дипломат Эрон ва Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битим БРИКС саммитида ёки кейинчалик Теҳрон ёхуд Москвада алоҳида ташкил этиладиган олий даражадаги музокаралар чоғида имзоланиши мумкин.