Эрон нефть заводи портлади
Эрон шарқидаги Ризовий Хуросон музофотида нефтни қайта ишлаш заводи портлади. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда “IRNA” расмий ахборот агентлигига вилоят губернатори ўринбосари Муҳаммад Зеҳдий маълум қилган.
– Серахс туманида жойлашган корхонада, газ сизиб чиқиши сабаб, бахтсиз воқеа содир бўлди, – деди Эрон расмийси. – Афсуски, Хангирон заводининг 2 нафар ишчиси ҳаётдан кўз юмди. 5 нафар ярадор шифохонага ётқизилди, уларнинг аҳволи қониқарли.
Ушбу ҳудуд мамлакатни Туркманистон билан боғлаб туради.
ЎзА