Эрон - Исроил: Ҳал қилувчи палла яқинлашмоқда
Дональд Трамп Эрон пойтахтидаги аҳолини зудлик билан эвакуация қилиш кераклигини айтганидан кўп ўтмай, Теҳронда яна портлашлар эшитилди. Бу ҳақда BBC ёзди.
АҚШ Президенти Яқин Шарқдаги вазият туфайли G7 саммитидаги иштирокини ҳам муддатидан олдин якунлади ва зудлик билан Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирди. Расмийлар фикрича, мамлакатда кўпчилик Исроилнинг Эронга ҳужумини маъқулламаяпти.
Исроилда ҳам яна бир неча бор хавф қўнғироғи янгради. Жиддий зарар кузатилмаган.
Кеча эрталаб Исроил Теҳрондаги давлат матбуоти биноларига зарба берди. Ҳужум телевидение орқали тўғридан-тўғри узатилгани айтилмоқда.
Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, жума кунидан бери камида 224 киши ҳалок бўлган. Яҳудий давлатида қурбонлар сони аввалроқ 24 нафарга етган эди.
Мусулмон Зиё, ЎзА