Эрон: Баҳрайндаги Шайх Исо ҳарбий базасига дрон зарбаси берилди
“Al Jazeera” телеканали Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) баёнотига таяниб хабар беришича, Эрон кучлари Баҳрайндаги Шайх Исо ҳарбий базасига дрон ёрдамида ҳужум уюштирган.
Таъкидланишича, амалиёт чоғи АҚШ ҳарбийлари фойдаланадиган “Super Hawk” радари, “Patriot” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ҳамда бошқа алоқа ва радиолокация воситалари нишонга олинган. Шунингдек, қирувчи самолётга ёнилғи қуйиш мажмуасига ҳам зарба берилган. ИИҚК маълумотида ҳужумга учраган ҳарбий база тўлиқ ишдан чиққани қайд этилган. Мазкур даъво мустақил манбалар томонидан ҳозирча тасдиқлангани йўқ.
Ф.Яхшибоева, ЎзА