Эрон Баҳрайндаги АҚШ ҳаво мудофаа тизимларини йўқ қилганини маълум қилди
Эроннинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) Баҳрайн ҳудудида жойлашган АҚШ ҳаво ҳужуми мудофаа тизимини йўқ қилганини билдирди.
“Tasnim” ахборот агентлиги ёзишича, ракета ва дронлар орқали берилган зарбалар Муҳаррақ минтақасидаги ҳаво мудофаа воситалари ҳамда радар мажмуасини, шунингдек, Рифаҳ ҳудудида жойлаштирилган “Patriot” зенит-ракета тизимини ишдан чиқарган.
Эрон ҳарбийлари ушбу ҳужум келгусида кутилаётган кенг кўламли ҳарбий амалиётларга йўл очиш мақсадида амалга оширилганини таъкидламоқда. Бундан олдин АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон ҳудудидаги нишонларга қарши навбатдаги зарбалар серияси бошланганини маълум қилган эди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА