Эрон АҚШга норозилик билдирди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги Ироқдаги шиа ҳаракати объектларига берилган авиазарбалардан сўнг АҚШга кескин норозилик билдирди.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги Ироқдаги шиа ҳаракати объектларига берилган авиазарбалардан сўнг АҚШга кескин норозилик билдирди.
Мазкур норозилик баёноти вазирлик расмий сайтида эълон қилинди.
Вашингтоннинг Теҳрондаги манфаатлари бўйича Швейцариядаги ишончли вакили Эрон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган. Айнан шу вакил орқали Эрон америкалик сиёсатчиларга “бузғунчи ва БМТ низомига хилоф ҳаракатларига нисбатан” кескин норозилик билдирган.