Алломаларимиз ҳақида 10 та факт 

Биринчи ва иккинчи Уйғониш даврида яшаб, ижод қилган буюк аждодларимиз илм-фан равнақига улкан ҳисса қўшиб, қатор янгиликларни ихтиро қилган. Уларнинг илмий ва маънавий мероси бугунги авлоднинг комиллик даражасини юксалтиришга хизмат қилади. 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигидаги “Алломаларимиз ҳақида 10 та факт” лойиҳасининг бу галги сонида буюк математик, астроном ва географ олим Мусо ал-Хоразмий ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз. 

1) Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий 783 йилда Хоразм диёрида таваллуд топган. 

2) Хоразмий “0” рақамини ихтиро қилган. 

3) Аллома бутун дунёда кенг фойдаланилаётган ўнлик саноқ системасини илмий муомалага киритган. 

4) Ҳали Ғарбда кўпчилик ер текисликдан иборат, деб юрган бир пайтда Хоразмий сайёрамиз юмалоқ шаклда эканини исботлаган. 

5) Қуёш соатларининг энг муҳим таркибий элементи бўлган “мармар плита”нинг ясалиш усулини Хоразмий кашф этган. 

6) Математика фани қадимги дунё давридан токи аллома давригача алгебра ва арифметика каби бўлимларга ажратилмаган. Фақат ал-Хоразмий давридан бошлаб алгебра математиканинг алоҳида бўлими бўлиб ажралди.  

7) Алломанинг “Зиж” асарида илк марта тангенс функцияси киритилган. 

8) Ал-Хоразмий ўзининг “Китоб сурат-ул-арз” асарида ернинг маъмур, яъни инсонлар яшайдиган обод қисмини етти иқлимга ажратган. 

9) Аллома 850 йилда Бағдодда вафот этган. 

10) 1976 йили Сайёралар тизимини номлаш ишчи гуруҳи томонидан Ойдаги машҳур кратерлардан бирига Мусо Хоразмий номи берилган. 

PS: “Алломаларимиз ҳақида 10 та факт” лойиҳаси доирасида тақдим этилаётган лавҳалар сунъий интеллект ёрдамида “Ўзбекистон тарихи” телеканали билан биргаликда тайёрланди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1qtU0446sew" title="Yerni yetti iqlimga ajratgan olim" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Комилова, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерни етти иқлимга ажратган олим (+видео) 