2025 йил 18 апрелда “Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди.

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев янги қонуннинг энг муҳим жиҳатлари ҳақида сўзлаб берди:   

– Қонун билан тадбиркорлик субъектлари учун янги имкониятлар яратилди. Тадбиркорларга кафолат (кафиллик) бериш ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа хизматларни кўрсатувчи юридик шахс – кафолатлар бериш ташкилоти нобанк кредит ташкилотлари қаторига киритилди. Бундан факторинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган юридик шахс – факторинг ташкилоти ҳам ўрин олди.   

Кафолатлар бериш ташкилоти учун устав фондининг энг кам миқдори 100 миллиард сўм, факторинг ташкилотлари учун 2 миллиард сўм этиб белгиланди.   

Кафолатлар бериш ташкилоти ва Факторинг ташкилотлари Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтказилиши ҳамда уларнинг фаолияти мазкур тузилма томонидан тартибга солиниши ва назорат қилиниши белгиланди.   

Факторинг соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш Хусусий ҳуқуқни унификация қилиш халқаро институти томонидан қабул қилинган Факторинг бўйича намунавий қонундан келиб чиқиб такомиллаштирилди.   

Хусусан, факторинг объекти сифатида юридик шахсга ёки тадбиркорлик субъектига нисбатан келиб чиқадиган пул талабномаси белгиланди. Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича тақиқни бузилганлик учун жавобгарлик бекор қилинди. Қарздорнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида молия агенти томонидан тўлов амалга ошириладиган давлат ва валюта тури ўзгартирилишига йўл қўйилмайди. Мижознинг контрагенти норезидент бўлганда факторинг операцияларини хорижий валютада амалга оширишга рухсат берилади. Пул талабномасидан воз кечиш тўғрисидаги хабарномаларни гаров реестрида рўйхатга олишни йўлга қўйиш белгиланди. 

Шунингдек, нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига қўйилган айрим чекловлар юмшатилди ва такомиллаштирилди. Жумладан, нобанк кредит ташкилотларига жисмоний шахс бўлган таъсисчиларидан амалдагига нисбатан 2 баравар кўп миқдорда қарз маблағларини жалб қилишга рухсат берилди.   

Нобанк кредит ташкилоти устав фондидаги 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган улуш олинганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилди.   

Нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилиши, микромолия ташкилотлари томонидан юридик шахсларга хорижий валютада хизмат кўрсатишга рухсат берилиши ва микромолия ташкилотлари лицензия асосида тўлов ташкилоти фаолиятини амалга оширишлари мумкинлиги белгиланди.   

Қонун билан “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонунига киритилган ўзгартиришга мувофиқ, МБнинг Аудиторлик қўмитаси фаолияти бўйича ҳам талаблар киритилди. Жумладан, Марказий банк бошқарувининг мустақил аъзоларидан бири Аудиторлик қўмитасининг раиси бўлиши ҳамда қўмитанинг бир нафар аъзоси бухгалтерия ҳисоби ёки аудит соҳасида иш тажрибасига эга бўлиши кераклиги белгиланди.   

Марказий банк бошқаруви томонидан берилган ваколатлар доирасида Аудиторлик қўмитаси Марказий банкда молиявий ҳисоботлар тайёрланиши жараёни ва ички аудит хизмати фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Хатарларни бошқариш ва ички назорат тизимларининг самарадорлигини кузатиб бориш ҳамда ташқи аудитнинг сифатли ўтказилишини таъминлаш бўйича вазифаларни бажаради. 

Мазкур қонун тадбиркорлик субъектларининг молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти ошишига ҳамда бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали воситалари жорий этилишига хизмат қилади.

Норгул Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркин Гадоев: Бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали воситалари жорий этилади