Эрдоған ва Нетаньяху Нью-Йоркда учрашди
Туркия Президенти матбуот хизмати хабар беришича, Нью-Йоркдаги “Турк уйи”да давлат раҳбари Режеп Таййип Эрдоған ва Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху учрашган.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабат, Исроил – Фаластин инқирозидаги охирги воқеалар, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилган.
Учрашув чоғида Туркия етакчиси мамлакатининг Исроил билан энергетика, технология, инновация, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилиши мумкинлигига эътибор қаратган. Унинг сўзларига кўра, томонлар дунёда тинчлик учун бирга ҳаракат қилмоғи керак.
Исроил ҳукумати матбуот хизмати хабарида Нетаньяхудан “бизнинг алоқалар мустаҳкамланмоқда” иқтибоси келтирилган.