Эрдоған Россия ва Туркия муносабати тўғрисида
Туркия ва Россия муносабати ижобий ривожланмоқда, Анқара алоқалар янада кенгайишига умид қилмоқда, деди Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған “TRT” телеканалига интервьюсида.
“Албатта, орада айрим келишмовчиликлар бор, бироқ бу муаммолар ижобий ривожланаётган икки томонлама муносабатга таъсир қилмаяпти. Россия билан алоқани ўзаро манфаатли ва салоҳиятли соҳаларда тараққий эттиришимиз керак”.
Давлат раҳбари фикрига кўра, 19 июль куни Теҳронда бўлиб ўтган “Астана учлиги” саммити доирасида Россия Президенти Владимир Путин билан музокара “жуда ижобий кечиб, аввалгиларидан анча фарқ қилди. Бошқа муҳим масалаларни ҳам хотиржам муҳокама қилдик”, - деди Эрдоған.