Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған 14 май куни бўлиб ўтадиган сайловларда президентликка номзодлар рўйхатига кириш учун Олий сайлов кенгаши (ОСК)га расман ариза топширди. “ТРТ” телеканали Адолат ва тараққиёт партияси вакиллари ОСКга президентликка номзоднинг ҳужжатларини топшириш учун келганини тўғридан-тўғри намойиш қилди.

Шу пайтгача 18 нафар сиёсатчи энг юқори давлат лавозими учун кураш олиб бориш режасини маълум қилган. Эрдоғаннинг асосий рақиби мухолифатдаги Республика халқ партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли бўлиши кутилмоқда.  

ОСКга ҳукмрон партия иттифоқчиси Миллатчи ҳаракат партияси амалдаги президентни ягона номзод эканини тасдиқловчи ҳужжат ҳам тақдим этилди.  

 Туркияда президентлик сайлови 14 май куни бўлиб ўтади. Биринчи турда номзодлардан бири сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқ овозини олиши керак. Акс ҳолда сайловларнинг иккинчи босқичи ўтказилади, унда биринчи турда энг кўп овоз олган икки номзод қатнашади.  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған президентлик сайловида қатнашиш учун ариза берди