Ер ва кадастр назорати: ижро ва таҳлиллар
Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ушбу тизимларда олиб борилган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тизим инспекторлари томонидан ер назорати бўйича олиб борилган тадбирлар натижасида вилоят миқёсида 1 минг 430 та ҳолатда 741 гектар ер майдони юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш бўйича ҳуқуқбузарларнинг барчасига огоҳлантириш хатлари берилган. Шундан 1 минг 11 та ҳолат ихтиёрий бартараф этилиб, 536 гектар ер майдони ўз ҳолига қайтарилди, 192 та ҳолат бўйича судларга даъво аризалари киритилди ва шундан 81 таси қаноатлантирилиб, 16 таси рад этилган, 95 таси ўрганиш жараёнларида, 20 та ҳолат бўйича қўшма тартиб асосида прокуратура органларига маълумотлар киритилди.
Бундан ташқари, 2022 йилнинг ортда қолган даври мобайнида 1 минг 286 ҳуқуқбузарга нисбатан жами 6 миллиард 786 миллион 744 минг сўм маъмурий жарималар қўлланилди.
– Жарималарнинг 743 тасидан 1 миллиард 385 миллион 474 минг сўм қисми кадастр органлари томонидан ундирилди, – дейди Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Нурали Мамасияев. – Амалдаги тартиб бўйича 15 кунлик муддатда тўловни амалга оширган ҳуқуқбузарларга нисбатан 337 миллион 292 минг сўм 30 фоизлик имтиёзлар қўлланилди.
Тўланмай турган 5 миллиард 63 миллион 978 минг сўмлик жариманинг муддати ўтган 416 тасидаги 3 миллиард 344 миллион 468 минг сўмлик қисми мажбурий ундирувга қаратилди ва мажбурий тартибда 104 та ҳолатда 336 миллион 790 минг сўм маблағ ундирилди.
Ер ва кўчмас мулкларни ҳисобга олиш йўналишида вилоятда жами 2 минг 118 гектарга яқин майдондан 1 минг 372 гектаридан ортиқроқ ернинг “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими”да электрон харитаси яратилиб, кадастр ахборот тизимига киритилган. Шундан 1 минг 43 гектардан ортиқ ердан фойдаланувчилар кесимида кадастр йиғма жилдлари шакллантирилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилган ва 1 минг 205 гектардан зиёд ер участкаларидан ҳақиқатда фойдаланиб турган субъект “фойдаланувчи” сифатида ҳисобга олинган.
Бўш ерларни аукционга чиқаришда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига асосан янги тартиб жорий этилгандан кейин “YERELEKTRON” тизимига 7 минг 594 та 149,2 гектар ер участкалари киритилиб, ваколатли органлар томонидан ижобий хулоса берилгач 4 минг 621 та жами 67,9 гектарлик ер участкаси “E-auksion” орқали аукцион савдога чиқарилган.
[gallery-9865]
Бошқарма филиаллари томонидан “Uzkad” тизими орқали туман ҳокимликлари номига жами 1 минг 996 та салкам 29 минг 982 гектар захира ерлари, шу жумладан, 1 минг 87 таси ёки 12 минг 435 гектардан ортиқ сувли ерлар давлат рўйхатидан ўтказилган.
“Ўздаверлойиҳа” томонидан 17 минг 55 та 24 минг 77 гектарга яқин, шундан деҳқон хўжаликлари учун 16 минг 728 та 8 минг 767 гектардан ортиқ ер майдонлари лотга ажратилиб, келишиш учун юборилган.
Шартнома асосида “Бекобод цемент”, “Жанубий Мирзачўл” каналларидан фойдаланиш, “Насос станциялари” ва “Статистика” бошқармалари билан шартнома асосида топогеодезия ишлари бажарилиб “топо-харита”лар шакллантирилган.
Анжуман сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА