Ер – умуммиллий бойлик. Кейинги йилларда ушбу ресурсдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер муносабатлари соҳасида қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, ахборот технологияларини жорий қилиш орқали ер ажратиш тартибининг очиқлиги ва шаффофлиги ортиб бормоқда, соҳада бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда.

Бироқ, ер ресурсларини талон-тарож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний сотиш ҳолатлари ҳали ҳам учраб келмоқда. Захира ва қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби барча учун бир хил ва шаффоф эмаслиги жойларда фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бунинг асосий сабаби эса бугунги кунда ер муносабатларидаги ҳуқуқий ҳужжатларининг замон талабига жавоб бермаслигидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ерни бозор активига айлантириш, унинг иқтисодий қийматини белгилаш ва молиявий оборотга киритиш бўйича ишларни жадаллаштириш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилмоқда. Шунингдек, мазкур фармон соҳада тенглик, шаффофлик ва бозор муносабатларини таъминлаб, мулкка доир ҳуқуқлар ишончли кафолатланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Хусусан, 2021 йил 1 августдан бошлаб, ер участкалари хусусий секторга – мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилиши тартиби жорий қилинмоқда.

Бу тартибнинг жорий этилиши сўнгги вақтларда юртдошларимиз томонидан халқимизнинг умумий бойлиги бўлган ерларнинг яккаҳокимлик асосида ҳокимлик вакиллари ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари томонидан сотиб юборилиши каби ҳолатларининг олди олинишига, умумий бойлигимиз жамоатчиликнинг эътибор марказида шаффоф назорат қилинишини таъминлайди.

Фақатгина қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба синовлар амалга ошириш учун давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига ҳамда энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун – лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисобрақамга жойлаштирилган тақдирда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ер майдони ажратилиши мумкин.

Шу билан бирга, 2021 йил 1 августдан туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш, суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш, жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги ҳамда ёрдамчи қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер бериш борасидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари тугатилмоқда. Шунингдек, мазкур санадан бошлаб, давлат ҳокимияти органларига ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш ҳам тақиқланади.

Ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллашда вужудга келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, ердан оқилона фойдаланиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб, миллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда уларни жорий этиш, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши аҳволини м

унтазам ўрганиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантириш борасидаги таклифларни мувофиқлаштирб  борувчи Республика кенгаши ташкил этилади.

Шунингдек, Республика кенгаши зиммасига ер ажратиш ва ундан фойдаланиш жараёнларига ахборот-коммуникация воситаларини кенг жорий қилиш орқали соҳада рақамлаштириш жараёнларини тезлаштиришга кўмаклашиш ва ерга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш самарадорлигини оширишга оид бошқа масалаларни кўриб чиқиш вазифаси ҳам юклатилади.

Умуман, олганда мазкур фармонда белгилаб берилган вазифаларнинг ҳаётимизга татбиқ этилиши, ердан оқилона фойдаланиш орқали халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасида бошлаган ислоҳотларимизни янги босқичга олиб чиқади. Ер билан боғлиқ муносабатлардаги коррупцион ҳолатларнинг ҳам олди олинади. Натижада, ердан фойдаланиш борасида барча учун шаффоф бўлган тизим йўлга қўйилади. Энг асосийси, одамларнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончсизлиги йўқолади.

Зуҳра ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикерининг ўринбосари,

“Адолат” СДП фракцияси раҳбари.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштирувчи Республика кенгаши ташкил этилади