Жиззах вилояти Зафаробод туманида масъулияти чекланган жамиятга қарашли бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди.

Зафаробод туманидаги “G.b.” МЧЖга ёлланма ишчи сифатида ишга кирган Соттиқул Қаллобқулов (мақоладаги персонажларнинг исми-шарифи ўзгартирилди) жамият раҳбари ва ходимларининг ишончига кириб олди. Бир қатор масъулиятли ишлар ҳам энди ишониб унга топшириладиган бўлди.

Соттиқул кўзига соддароқ кўринган Асқар Аллаёров билан яқиндан танишиб олди. Ўзи ёлланма ишчи бўлиб ишлайдиган “G.b.” МЧЖга Зафаробод тумани ҳудудидан ажратилган 40 гектар сувли ер майдонини у сотиб олса, 1 йилга қолмай сарфлаган маблағини 10 баробар қилиб чиқариб олиши мумкинлигини ҳар гал учрашганда қулоғига қуяверди. Ниҳоят бу таклифга кўнган Асқарга МЧЖнинг 40 гектар ерининг ҳар бир гектарини 5 миллион сўмдан жами 200 миллион сўмга сотишга ўзаро келишиб олди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Соттиқул Қаллобқулов фирибгарлик йўли билан ноқонуний бойлик орттириш мақсадида Асқар билан келишилган 200 миллион сўмнинг 160 миллион сўмини олаётган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан Соттиқулга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энди у қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

А.Қаюмов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер сотмоқчи бўлган зафарободлик фирибгарнинг фириби фош бўлди