Жиззах вилояти Зарбдор туманида давлатнинг захирадаги ер майдони савдоси билан боғлиқ навбатдаги фирибгарлик ҳолати фош этилганлигини эшитиб, ёзувчи Муса Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг “Қутлуғ қон” романидаги Мирзакаримбой жияни Йўлчини қишлоқдаги 4 таноб ерини сотиб юборганини эшитиб айтган: “Ер сотган эр бўлмайди, эр йигит ер сотмайди..,” деган сўзлари ёдимга тушди.

Йўлчига ўхшаб ўзига тегишли ерни сотса ўзи билар, аммо давлатнинг ерини, худди ўлиб кетган катта онасининг маҳрига тушгандек сотиб, яширин даромад қилмоқчи бўлган кимсаларни ким деб аташ мумкин?!.

Фуқаро Алдарқул Лаққилатаров (мақоладаги персонажларнинг исми-шарифи ўзгартирилди) яқинда танишган Мақтабой Гўлбоевга Зарбдор тумани “Лалмикор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўзининг яшаш уйи тўғрисидаги, ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 20 сотих давлатнинг захирадаги ер майдонини 80 миллион сўм эвазига сотишини айтиб ўзаро келишиб олади ва аввалдан, “аванс” сифатида 10 миллион сўм маблағни бериши лозимлигини айтади.  

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ички ишлар ходимлари билан биргаликда тезкор тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир давомида Алдарқул Лаққиллатаров Мақтабой Гўлбоевдан 20 сотих давлатнинг захирадаги ер майдони учун келишилган 80 миллион сўмнинг 10 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида тезкор гуруҳ томонидан ашёвий далил билан ушланди.

Алдарқул Лаққиллатаров эр бўлиб ер сотгани, сотганда ҳам давлатнинг захирадаги ерини сотиб жиноят содир этганлиги учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ер сотган эр бўлмайди...”