Фуқаро Р.Х. Юқори Чирчиқ тумани “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “R.T.” масъулияти чекланган жамиятига қарашли 7,8 гектар ер майдонини фуқаро М.Х.га 144 минг АҚШ долларига сотишга келишган.

Ер майдони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида амалга ошириш ваъдасини берган.  

Келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини олган вақтда эса у Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди.  

Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро К.Ф. ўғли Ш.Ф.га қарашли “Q.M.” фермер хўжалигининг 15 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро Х.Ф.га ҳар бир гектарини минг доллардан сотишга келишиб, 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди