Енгил атлетикачиларимиз муваффақияти
Пойтахтимиздаги Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси стадионида 2002-2003 йилларда туғилганлар ўртасида Ўрта Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда 150 нафардан ортиқ атлетлар ғолиблик учун кураш олиб борди.
Чемпионатнинг турли масофаларга югуриш баҳсларида атлетларимиздан Екатерина Чергансева, Дилбар Абдулхамидова, Шоҳсанам Хуррамова, Сабоҳат Самижонова, Арофат Имомалиева, Азизбек Насимова ва Юсуфжон Абдуллаева марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.
Тўсиқлар оша 3000 метрга югуришда Умида Тошмирзаева ҳамда Сардор Исоқов каби спортчиларимиз олтин медални қўлга киритди.
Узунликка ва баландликка сакрашда Сайина Ҳошимова икки маротаба шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Лангар чўпда сакрашда эса Матлуба Саидаҳмедова ва Никита Пак Ўрта Осиё чемпионига айланди.
Найза, ядро ва Босқон улоқтиришда Маҳлиё Тожалиева, Анора Исоқжонова, Зарина Носиржонова ҳамда Нодирбек Бекатов энг баланд маррани забт этди. Шунингдек, мусобақанинг еттикураш баҳсида Моҳигул Арзиева, ўнкурашда Абдураззоқ Эргашев барча рақибларини енгди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА