Енгил атлетика: “Олимпия шаҳарчаси"да Марказий Осиё чемпионати бошланди
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”даги муҳташам стадионда енгил атлетика бўйича катталар ўртасида III Марказий Осиё очиқ чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
300 нафарга яқин нафар спортчи иштирок этаётган мусобақалар енгил атлетиканинг югуриш, сакраш, улоқтириш ва эстафета йўналишларида ташкил этилмоқда.
Марказий Осиё мамлакатлари енгил атлетлари учун ўзаро тажриба алмашиш, халқаро майдонда маҳоратини намойиш этиш ва юқори натижаларни қайд этишга қаратилган мазкур чемпионат 2027 йили Хитойда (Пекин шаҳрида) бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун муҳим рейтинг балларини тақдим этади.
Т. Рўзиев, ЎзА