ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Жасорат мактаблари”га қабул имтиҳонларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
2025/2026 ўқув йили учун ташкил этилган танловда 1 минг 433 нафар ўғил-қиз онлайн рўйхатдан ўтди. Имтиҳонлар Мудофаа ишлари, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, ҳар бир соҳага хос талаблар асосида адолатли баҳолаш тизимига асосланган.
[gallery-24287]
Жараёнда ёшларнинг билими, мушоҳадаси, жисмоний тайёргарлиги ва интизоми синалди.
Таъкидлаш керак, «Жасорат мактаблари» нафақат ёшларнинг келажагига муносиб йўл очади, балки мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлиги учун хизмат қиладиган кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА