Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ўтказилган “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танлов ўтказилишидан асосий мақсад – давлат идоралари, нодавлат сектор ҳамда фуқароларимиз томонидан ижтимоий ташаббусларни дадил илгари суриш ҳамда амалга оширилишини янада фаоллаштириш, рағбатлантиришдир.

Кўрик-танловни ташкил этиш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси томонидан 12 та ҳудудда юқори натижаларга эришган, жамият ривожи йўлида ташаббус кўрсатган 50 нафар иштирокчи орасидан 5 та номинация бўйича I, II, III ўринлар аниқланди.

Танлов натижаларига кўра, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти” номинациясида 1-ўринни Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Семурғ” уруғчилик кластери, 2-ўринни Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги “Ahmedov Avtogaz Service” масъулияти чекланган жамияти ва 3-ўринни Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги “Хoji-zuhra-ona” оилавий корхонаси эгаллади.

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти” номинациясида 1-ўринни Бухоро вилояти Бухоро тумани “Ногиронлар жамияти”, 2-ўринни Жиззах вилояти “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази ва 3-ўринни Навоий вилояти “Лидер” аёллар ва болалар маркази қўлга киритди.

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи” номинациясида 1-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, 2-ўринни Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва 3-ўринни Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари агентлиги Боёвут тумани бўлими эгаллади.

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинацияси бўйича 1-ўрин Сирдарё вилоятидан Адҳамжон Жўраев, 2-ўрин Хоразм вилоятидан Равшанбек Собиров ва 3-ўрин Наманган вилоятидан Муҳаммадали Қамбаровга насиб этди.

Бундан ташқари, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” номинациясида 1-ўринни Самарқанд вилояти Иштихон тумани ҳокимлиги, 2-ўринни Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимлиги, 3-ўринни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ҳокимлиги эгаллади.

Кўрик-танлов ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди