Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида энг яхши деб топилган андижонлик информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари тақдирланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Халқ таълими вазирликлари, IT Park ҳамда “Dubai Future Foundation” ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасидаги ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган мамлакатимиз умумтаълим мактабларининг энг яхши информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини рағбатлантириш белгиланган.

Жорий йилда IT таълими ва лойиҳани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мамлакатимиз миқёсида умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари орасидан андижонлик 11 нафар ўқитувчи мукофотга лойиқ деб топилди.

Ғолиб ўқитувчиларни тақдирлашга бағишлаб Andijon Digital City технопаркида ўтказилган тадбирда лойиҳа доирасидаги ишлар мамлакатимизда IT соҳасини ривожлантириш, малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги ишларни янада юқори босқичга олиб чиқаётганлиги таъкидланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Самадов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи в.б. Д.Турдиев томонидан ғолиб устозларга махсус сертификат ва пул мукофотлари топширилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг яхши информатика фани ўқитувчилари тақдирланди