“Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови ижод аҳлининг жамиятдаги фаоллигини ошириш, касбий маҳоратини юксалтириш, фидойи ижодкорлар қатламини юзага олиб чиқишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги, Бадиий академия, Республика “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси томонидан Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишлаб ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бошланди.  

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловини ўтказишда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бош ижрочи ташкилот сифатида қайд этилган.

Айтиш керакки, ижодкорларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириш, янги ижодий парвозлар сари даъват этиш, касб малакаси ва маҳоратини юксалтириш мақсадида турли кўрик-танловлар, грант-лойиҳалар, ижтимоий дастурлар амалга оширилмоқда.  

–   Ижодкорлар ўртасида анъанавий ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови ижод аҳлининг жамиятдаги фаоллигини ошириш,  касбий маҳоратини  юксалтириш, фидойи ижодкорлар қатламини юзага олиб чиқиш, иқтидор соҳибларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутмоқда, –дейди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров. –Бу йилги кўрик-танловнинг ўзига хослиги – унга тақдим этилган ижодий ишларда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя мужассамлиги билан диққатга сазовордир.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, мазкур танлов 6 йўналиш —босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари, оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатига олинган веб-сайтлар ходимларининг журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари, ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари, кино санъати асарлари номинациялари бўйича ўтказилмоқда.

Муҳайё  Тошқораева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танлови ғолиблари эълон қилинмоқда