Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида катта байрам. Халқимиз Мустақиллик байрамини шоду хуррамлик билан нишонламоқда.

Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” ўйингоҳида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан энг улуғ, энг азиз байрамимизнинг 34 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.  

Ҳар йили комбинат жамоаси ушбу байрамни ўзгача кайфиятда кутиб олишади.

Тадбир аввалида комбинат Бош директори – Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Саноқулов чўзга чиқиб, йиғилганларни энг улуғ айём – Мустақиллик куни билан муборакбод этди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар Навоий кон-металлургия комбинатида ҳам ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Жумладан, комбинат жамоаси 2026 йилгача мўлжалланган инвестицион лойиҳалар дастури ижросини 2024 йилда, яъни, муддатидан икки йил олдин бажарди. Кейинги саккиз йилда эса 4 та янги завод ишга туширилди. 

Комбинатда бугунги кунда ҳам йирик лойиҳаларни ишга тушириш бўйича ишлар давом этмоқда. Жорий йилда йирик лойиҳа – “Зармитан” конида “Скипли” шахта стволи ишга туширилди. Шунингдек, “Мурунтов”, “Довғизтов” ва “Қоқпатас” конларида инвестицион лойиҳалар давом этмоқда.

7-гидрометаллургия заводининг қайта ишлаш қувватини 25 миллион тоннага, 3-гидрометаллургия заводи қувватини 10 миллион тоннага етказиш бўйича ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. 2030 йилга бориб 125 тонна олтин ишлаб чиқариш ва маъдан хомашёсини қайта ишлаш қувватларини 150 миллион тоннага олиб чиқиш режалаштирилган.  

Мустақиллик байрами арафасида комбинат томонидан Заркент қўрғонида ишчи-ходимлар учун барча қулайликларга эга 32 хонадонли турар-жой биноси, Шимолий кон бошқармаси “Ауминзо-Амантой” конида эса замонавий назорат-ўтказув пункти фойдаланишга топширилди. Навоий машинасозлик заводининг спорт ва маданият мажмуасида волейбол ва тренажёр зали таъмирдан чиқарилиб, янги спорт анжомлари билан жиҳозланди.  

Албатта, комбинат тизимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар меҳнати ҳам муносиб эътироф этилмоқда. Жумладан, мустақиллик байрами арафасида Президентимиз Фармонига мувофиқ, “Пистали” кони бош муҳандиси ўринбосари Ўктам Қудратов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони, Марказий кон бошқармаси цех устаси Лочин Хидиров “Меҳнат шуҳрати” ордени, 3-автобаза бошлиғи Рашит Турсунов “Дўстлик” ордени, Шимолий кон бошқармаси директори Наим Амонов ва “Мурунтов” кони портлатувчиси Шуҳрат Ёдгоровлар “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Тадбирда “Фарҳод” маданият саройи жамоаси ва пойтахтдан ташриф буюрган таниқли хонандалар томонидан дилрабо куй-қўшиқлар ижро этилди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг улуғ, энг азиз байрам тадбирлари давом этмоқда