Футбол, қизлар ва ўғил болалар ўртасида мини футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун ўтказилаётган мусобақанинг Хонобод шаҳар босқичи ғолиб ва совриндорлари тантанали равишда тақдирланди.

Футболни ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш, маҳалла ёшларини соғлом ва баркамол вояга етишларини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган мазкур мусобақанинг шаҳар босқичида шаҳардаги барча маҳаллалар жамоалари фаол иштирок этди. 

Футбол мусобақасида Кампировот маҳалласи жамоаси финалда Бунёдкор маҳалласи жамоасини 7:1 ҳисобда мағлубиятга учратиб, вилоят босқичига йўлланма олди. Мусобақада учинчи ўрин Хонтоғ маҳалласи жамоасига насиб этди. 

Қизлар ўртасидаги мини футбол мусобақаси баҳсларида Хидирша маҳалласи жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди. А.Навоий ва Истиқлол маҳалласи жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритди.

Мусобақанинг мини футбол ўғил болалар баҳслари қизиқарли ва муросасиз баҳслар асосида ўтди. Мусобақанинг ярим финалида Юксалиш маҳалласи жамоаси А.Навоий маҳалласи жамоасини 6:4 ҳисобда, иккинчи жуфтликда Анҳор маҳалласи жамоаси Юксалиш маҳалласи жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўлланма олди. 

А.Навоий ҳамда Янги ҳаёт маҳалласи ёшлари ўртасидаги учинчи ўрин учун баҳсда 4:1 ҳисобида Янги ҳаёт жамоаси ғолиб чиқди.

Анҳор ва Юксалиш маҳаллалари жамоалари ўртасидаги финал учрашувининг асосий вақти 8:8 ҳисобида якунига етди. Пенальтилар сериясида Анҳор маҳалласи жамоаси рақибини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Маҳалланинг ёш футболчилари шаҳар босқичи ғолиби сифатида мусобақанинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

[gallery-23459]

Футбол, мини футбол бўйича ДХХ кубоги шаҳар босқичи ғолиб ва совриндорлари кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Тақдирлаш маросими доирасида концерт дастури намойиш этилди.

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг кучли жамоалар вилоят босқичига йўлланма олди