Энг кучли волейболчилар аниқ бўлди
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети спорт мажмуасида тўрт кун давомида волейбол бўйича қизлар ўртасида “Универсиада – 2020” мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети спорт мажмуасида тўрт кун давомида волейбол бўйича қизлар ўртасида “Универсиада – 2020” мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада минтақавий босқич ғолиблари Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилояти терма жамоалари иштирок этди. Барча рақиблар устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, “Универсиада – 2020” мусобақасининг ғолиби бўлди. Иккинчи ўринни Наманган, учинчи ўринни Жиззах вилояти жамоалари қўлга киритди.
– Финал босқичи юқори савияда ўтди, – дейди “Ўзбекистон талабалар спорт Ассоциация” раиси ўринбосари Музаффар Фозилов. –Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети раҳбарияти томонидан спортчилар учун барча шароитлар яратилиб берилди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.