Энг кучли академик эшкак эшувчилар сараланди
Тошкент денгизида академик эшкак эшиш бўйича 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида турли ҳудудлардан ташриф буюрган ёшлар ўз маҳоратларини синовдан ўтказди.
Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси таркибини шакллантириш ва келгусида ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этиш учун саралаш вазифасини ўтаб берган мусобақада 500 нафардан ортиқ академик эшкак эшувчи иштирок этди.

Унда Сарвар Мамарасулов, Фотима Тоҳиржонова яккалик, Меҳриддин Эшпўлатов ва Исмоил Аҳмадов, Сабрина Абдурашидова ҳамда Айгул Жалимбетова жуфтлик баҳсларида олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, Фотима ва Зуҳра Тоҳиржонова, Зуҳра Тоҳиржонова, Дурдона Муродова, Сурайё Қўзимуродова тўртликлар ўртасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Шунингдек, яна академик эшкак эшиш бўйича турли йўналишларда ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.
Бугун ушбу спорт тури бўйича U23 ёш тоифасида Ўзбекистон чемпионати бошланади ва 17 апрель кунига қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА