Энергия манбаларини тежаш кундалик вазифа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида Бухоро вилояти Вобкент туманида ҳам манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Тумандаги ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида 0,8 МВт қувватга тенг бўлган юздан зиёд объектга кичик қувватли қуёш панеллари ҳамда 3,8 минг литр ҳажмли гелиоколлекторни ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Бугунга келиб ҳудудда ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш режасига мувофиқ яна 70 дан ортиқ ижтимоий соҳа иншооти ва давлат идорасида 0,401 МВт кичик қувватли қуёш панели ҳамда 6,40 минг литр ҳажмдаги гелиоколлекторлар ўрнатилгани аҳолини мамнун этмоқда.

Йил давомида ҳудуддаги 70 дан зиёд тадбиркорлик субъектига 1,3 МВт қувватли қуёш панели ўрнатилди. Маҳаллий тадбиркорлар ҳисобидан 1 та 4 МВт қувватли кичик фотоэлектр станциясини қуриш мақсад қилинган. Бу борадаги ишлар давом эттирилиб, тадбиркорлик субъектларига 0,079 МВт кичик қувватли қуёш панели ўрнатилмоқда.


Вобкент тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими биносини узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 20 кВт соат қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилгани тармоқ моддий-техник имкониятини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.