Унга кўра, жорий йилнинг 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Андижонда чироқ ўчган пайтда реанимациядаги бемор вафот этди” сарлавҳали хабар эълон қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан вазирлик қуйидагиларни маълум қилди:

"Жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 21:58 дан 22:05 га қадар (7 дақиқа) Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмасини электр энергияси билан таъминловчи 2 та тармоқдан бирида узилиш содир бўлган. 

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган дастлабки хизмат суриштируви натижаларига кўра, комбайнга икки оёғи билан кириб кетиб, жуда оғир тан жароҳати олган беморга белгиланган стандартлар бўйича муолажалар ўтказилган.

Тезкорлик билан ўтказилган жарроҳлик амалиёти якунланган вақтда электр таъминотида узилиш бўлмаган. Маълум бўлишича, операция тугаганидан кейин бир неча дақиқа вақт ўтиб, электр энергиясида узилиш содир бўлган.

Таъкидлаш керакки, беморга муолажалар ўтказилаётган операция хоналаридаги барча аппаратлар янги ва замонавий бўлиб, улар  электр таъминотида узилиш бўлган ҳолатда ҳам 30 дақиқагача мустақил ишлайди, баъзиларининг қуввати эса 4 соатгача етадиган қўшимча электр таъминоти манбаларига уланган.

Энергетика вазирлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Ҳозирги вақтда истеъмолчиларни, жумладан, тиббиёт муассасаларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш юзасидан қўшимча чоралар кўрилмоқда", дейилади вазирлик хабарида.

ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика вазирлиги фуқаро ўлимига электр таъминотидаги узилиш сабаб бўлмаганлигини маълум қилди