Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатларида таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоҳида муҳим аҳамият касб этади.

Бунинг яққол мисоли сифатида ўз фаолиятини давом эттираётган пойтахтимиздаги Аджу университети мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Яқинда мазкур университетга энергетика соҳасида кадрлар тайёрлашда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Корея энергетика агентлиги раҳбарияти ва илмий ходимлари ташриф буюрди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/TpVFA-YCTyg" title="Энергетика бўйича мутахассислар тайёрлаш маркази ташкил этилади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Кун аввалида Корея Республикасининг Тошкент шаҳридаги Аджу университети қошида "Энергетика бўйича мутахассислар тайёрлаш маркази”ни ташкил қилиш масаласи алоҳида муҳокома қилинди.  

Режалаштирилаётган ушбу марказ Ўзбекистон ҳудудида энергия тежамкорлигини ошириш мақсадида энергетика соҳасида ишлаётган мутахассисларни малакасини ошириш учун қисқа муддатли ўқув курсларини олиб боради.  

Кейинги йилнинг чорагида университет ҳудудида қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш мақсадида қуввати 40 квтлик қуёш панелини ўрнатиш лойиҳаси кўзда тутилган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида қуёш энергиясидан самарали фойдаланишни техник-иқтисодий асослаш ва қуёш модулини маҳаллийлаштириш бўйича ҳам дастлабки техник-иқтисодий асослаш ҳужжатлари ишлаб чиқилади.  

Ў.Алимов, Д.Ёқубов (видео) УзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика бўйича мутахассислар тайёрлаш маркази ташкил этилади (+видео)