Элободлик футболчилар ғолиб
Нукусда ёшлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Унда Нукус шаҳрининг “Турон” ҳамда Қўнғирот туманининг “Элобод” жамоалари ўзаро учрашди. Муросасиз курашларга бой бўлган ўйинда Қўнғирот туманининг “Элобод” жамоаси 1-0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди.
Шунингдек Тахтакўпир туманининг “Тахтакўпир” жамоаси устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган Амударё туманининг “Холимбег” жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.
Мини футбол ҳамда футбол бўйича ғолибликни қўлга киритган Тўрткўл туманининг “Уллибоғ”, Қўнғирот туманининг “Элобод” жамоалари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун мусобақанинг мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди.
[gallery-8081]
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА