Президент Шавкат Мирзиёев раислигида электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари электротехника экспорти 1 миллиард долларга етгани, тўқимачиликдан кейинги иккинчи маҳаллий саноат тармоғига айланганини таъкидлади.

Лекин, шу билан бирга смарт карта, генератор, телекоммуникация воситаси, офис техникаси каби яна бир қатор электротехника маҳсулотларини ўзимизда чиқариш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.

Минтақамиздаги 5 миллиард долларлик бозор имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Президент ҳамма давлатлар ички бозорининг ҳимоясига қаттиқ киришган шароитда ягона йўлимиз – сифатни таъминлаш ва таннархни тушириш орқали маҳсулотимиз рақобатдошлигини ошириш эканини таъкидлади.

Бунга тармоқдаги қўшилган қиймат занжирини кенгайтириш орқали эришиш мумкин.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электротехника экспорти 1 миллиард долларга етди