Электромобиллар нархи арзонлашади – Жанубий Корея
Жанубий Корея ҳукумати 2025 йилгача электромобилларнинг нархи икки бараварга арзонлаштирилиши учун қатор чора-тадбирларни амалга оширади.
“REGNUM”нинг “Business Korea” маълумотига кўра тарқатган хабарида айтилишича, экологик тоза электромобилларни қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим йўлларидан бири – бунга оид субцидиялаш дастурининг муддатини узайтиришдан иборат.
Шунингдек, ҳукумат электромобил ва водород ёқилғили автомобилларга инновация киритишни режалаштирмоқда.
Автомобил аккумуляторларининг ижарасига оид дастурнинг амалиёти ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга бўлади.