Ўзбекистонда электромобиллар сони кескин ортиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига кўра мамлакатимизда 73,6 минг дона электромобиль рўйхатга олинган. Бу – экологик тоза ва иқтисодий жиҳатдан фойдали автомобиль воситаларига бўлган эҳтиёж ортиб бораётганидан далолат.

Электромобиллар сони энг кўп бўлган ҳудуд бу – Тошкент шаҳри, у ерда 55 минг 826 та электромобиль рўйхатга олинган. Шунингдек, қуйидаги вилоятларда ҳам электромобиллардан фойдаланиш сезиларли даражада:

Тошкент вилояти – 5 262 дона

Самарқанд вилояти – 2 075 дона

Қашқадарё вилояти – 1 519 дона

Фарғона вилояти – 1 509 дона

Хоразм вилояти – 1 659 дона

Энг кам электромобиль рўйхатга олинган ҳудуд – Сурхондарё вилояти бўлиб, бу ерда 203 та электромобиль мавжуд. Бундай фарқлар инфратузилманинг ривожланиш даражаси, аҳолининг молиявий имкониятлари ва электромобилларни қувватлантириш шохобчаларининг мавжудлиги билан ҳам боғлиқ.

Бугунги кунда Тошкент шаҳри ҳаво ифлосланиши даражаси бўйича дунё рейтингларида юқори ўринларда қайд этилмоқда. Аҳоли сонининг кўплиги, автомобиллар зичлиги, саноат корхоналарининг фаолияти ва дарахтзорларнинг қисқариши бу ҳолатга сабаб бўлмоқда. Шу нуқтаи назардан қаралганда, электромобиллар муқобил транспорт воситаси сифатида айни муддао.

Анъанавий ёқилғи билан ҳаракатланувчи автомобиллар ҳавога карбонат ангидрид, азот оксиди каби зарарли газларни чиқаради. Электромобиллар эса, аксинча, ҳаракатланиш давомида мутлақо зарарли газлар чиқармайди. Бу нафақат атроф-муҳит, балки инсон саломатлиги учун ҳам муҳим афзалликдир. Электромобилларнинг шовқинсиз ҳаракатланиши эса шаҳар шовқинини камайтиришга хизмат қилади.

Бугунги кунда одамлар автомобилдан батамом воз кечиб, велосипед ёки жамоат транспортига ўтишга тайёр эмас. Пиёда юриш соғлом турмуш тарзининг бир бўлаги бўлса-да, бу йўлни танлаш учун қулай шароитлар, хавфсизлик ва вақт имконияти керак. Аксарият аҳоли учун электромобиль – бир вақтнинг ўзида қулай ва экологик тоза транспорт.

Бундан ташқари, электромобилларни харид қилишга бўлган рағбат ҳам ортиб бормоқда. Имтиёзли божхона тартиблари, электр қувватлантириш станцияларининг сони ортаётгани, сервис хизматларининг йўлга қўйилаётгани бу соҳани кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Электромобиль – бу замонавий жамиятнинг экологик онгли танлови. Ҳар бир рўйхатга олинган электромобиль бу – тоза ҳаво, соғлом ҳаёт ва яшил келажак сари қўйилган қадам.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электромобиллар – aтроф-муҳитни асраш йўлидаги янги босқич