
“H.B." оилавий корхонаси масъул шахслари қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаган. Оқибатда 981,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.
Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими томонидан туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда "A.E." масъулияти чекланган жамияти раҳбари Л.А. резина буюмлар ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатсиз электр тармоғига улаб, 825,2 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош бўлди.
Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар И.К, Б.Г. ва бошқалар тикувчилик ва қандолатчилик цехларини электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб, 681,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими томонидан туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро Ш.А. бильярд ўйингоҳини ҳеч қандай ҳужжатсиз электр тармоғига улаб, 164,8 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аён бўлди.
Ушбу қонун бузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига қарийб 1 миллиард сўм зарар етказилган.
Департамент матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА