Электр тармоғидаги носозликлар бартараф этилмоқда
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Наманган ҳудудий филиалида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида кабель тармоғини тортиш ишлари давом этмоқда.
Наманган шаҳрида жойлашган 110/6 кВли “Вокзал” нимстанциясидан чиқувчи “Навоий-1” ва “Навоий-2” кабель тармоқлари ўтган йиллар давомида маънан эскиргани ҳамда носозликлар сабаб кўп шикастланган. Шу боис, куз-қиш мавсумида тармоқда электр узилишлари тез-тез содир бўлиб, бу жараён ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган эди. Айни вақтда ушбу носозликларни бартараф этиш мақсадида эскирган кабель тармоқлари тўлиқ янгиланмоқда.
[gallery-13671]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА